2020 йил 3-декабр куни Хива шахридаги 121-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида 3-декабр «Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилортчиси М.Рахимова, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгаши раиси Г.Отамуратова, Хива тонги газетаси мухаррири Ш.Машарипов ва Хива шахар маданият бўлими ходимлари иштирок қилди. Тадбирда маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй -қўшиқлар ижро қилинди ва байрам юқори савияда бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мактаб-интернатда тарбияланаётган ўқувчилар ва уларнинг устозларига манзур бўлди. 121-сон мактаб-интернатда мехнат қилаётган кўзи ожиз ходимларга эҳтиром кўрсатилди. 25 нафар ходимга совғалар топширилди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгаши раиси Г.Отамуратова