“Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифамиздир” мавзусидаги тарғибот йиғилиши

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгаши томонидан 2020 йилнинг 19 ноябр куни

“Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифамиздир”

мавзусидаги тарғибот йиғилиши  бўлиб ўтди

2020 йилнинг 19 ноябр куни “Баркамол авлод мактаби” биносининг фаоллар залида касаба уюшма ташкилотлари аъзолари иштирокида “Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифамиздир” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Шу билан бирга тарғибот йиғилишида шахар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Курязова Муборак, шахар мактабгача таълим бўлими вакили Собирова Дилфуза ва Ичан қалъа давлат музей қўриқхонаси илмий котиби Худайберганов Комилжонлар иштирок қилдилар.

Йиғилишда  шу йилнинг 11 ноябр куни ўтказилган  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойи белгилаб берган устувор вазифалар юзасидан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар кенгаши раиси Г.Отамуратованинг маърузаси тингланди. Ичан қалъа давлат музей қўриқхонаси илмий котиби VIII-Қурултой иштирокчиси, делегат Худайберганов Комилжон  VIII-Қурултойга тайёргарлик кучли бўлганлигига муносабатини билдириб, айниқса бу йилги VIII-Қурултой олдингиларидан юқори савяда бўлиб ўтганига изоҳ бериб ўтди. I-Қурултой 1920 йилда Хоразм вилояти Хива шахридаги “Нуруллабой” мажмуасида бўлиб ўтгани тўғрисида тарихий мисоллар билан тушунарли қилиб тарғиб қилди. Бундан олдинги VI-Қурултойда хам иштирок қилгани тўғрисида ва бу йилги VIII-Қурултойида касаба уюшмалар куни белгиланиши нур устига аъло нур бўлди деб сўзини якунлади. 7-сон мактаб касаба уюшмаси кўмита раиси Г.Рахимова Мухтарам Президентимизнинг касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек йиғилишда  10-сон мактаб касаба уюшма кўмита раиси Ш.Жуманиязова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга  мурожаатини ўқиб эшиттирди. ““Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифамиздир” деган бир  мақсадни олдига қўйиб “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик шиори” остида албатта биз хам бошланғич ташкилотларда иш самарадорлигини янада оширишга барчангизни чақираман”-деди ўз сўзи якунида. Тарғибот йиғилиши хар бир ташкилотда бўлиб ўтиши, расмга олиниб кенгашга тақдим қилиниши белгиланди.


Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Хива шахар Кенгаши раиси    Г.Отамуратова