1-Октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни


Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ихтисослаштирилган ўрта таълим мактаб-интернати

Хива шаҳридаги Президент мактаби

Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига қаратилган эътибор доирасида касаба уюшма аъзоларини интеллуктуал салоҳиятини ошириш мақсадида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар Кенгаши Хива шахридаги Президент мактаби ва Огахий номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ташриф буюрди. Ходимлар билан учрашиб уларнинг бугунги кундаги фаолиятига доир мурожаатларини эшитди.

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан  Хива шаҳридаги Президент мактаби биология фани ўқитувчиси Давлатова Марҳабо Комиловна“Содиқ хизматлари учун” медали, Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ихтисослаштирилган ўрта таълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси Алламова Назакат Азадовна “Шухрат” медали билан тақдирландилар. Шу мунгосабат билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар Кенгаши томонидан хар иккала ўқитувчиларни қимматбахо совғалар билан тақдирлади. Албатта бу барча касаба уюшма аъзоларини янада шижоат билан ишлашга чорлайди.


Хива шаҳридаги Президент мактаби биология фани ўқитувчиси 
Давлатова Марҳабо Комиловнани “Содиқ хизматлари учун” медали
билан табриклаш тадбиридан фото лавҳа

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ихтисослаштирилган ўрта таълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси 
Алламова Назакат Азадовнани “Шухрат” медали
билан табриклаш тадбиридан фото лавҳа

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Хива шахар Кенгаши раиси    Г.Отамуратова